Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Андижонда чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари мавзусида семинар ташкил этилди


Жорий йил 25 март куни вилоятдаги туғруқ муассасаларида, хусусан, 1 ва 2-сон туғруқ комплекслари ва вилоят перинатал марказида Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ушбу тадбир "Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси иловаси билан тасдиқланган Андижон вилоятида чақалоқ савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ижроси юзасидан Вилоят адлия бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарлар жараёнида, бугунги кунда одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига таҳдиди натижасида жабр чекаётган кўпчиликни ташкил этиши, ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноят жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдираётганлиги, чақалоқ савдоси жинояти келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар ва бу жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Адлия бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни мазмун моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5775-сон Фармони ижроси юзасидан “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси”нинг 2021 йилги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. Семинар якунида иштирокчиларга мавзу юзасидан тайёрланган флаерлар тарқатилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий муаммоли ҳолатлар юзасидан саволларига жавоблар олдилар.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш учун бугун барчамиз масъулмиз.

Андижон вилоят адлия бошқармаси