Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Андижонда адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Сўнги йилларда адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш, адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш, профессионал юридик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва адвокатура соҳасини ислоҳ қилиш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, адвокатлар фаолиятига давлат аралашуви чекланганлиги, одил судловни таъминлашда адвокат фаолияти кафолатлари кучайтирилганлиги, солиқ юклари камайтирилганлиги, лицензияни тугатиш Олий малака комиссиясининг қарорига асосан фақат Олий суд томонидан амалга оширилиши ва мажбурий стажировка ўташ муддати қисқартирилди.

Шу билан бирга ҳозирги пайтда мамлакатимизнинг адвокатура институтида етарли даражада адвокатлар сони мавжуд эмаслиги, соҳада ёш кадрларнинг етишмаслиги, адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар ошаётганлиги маълум бўлмоқда .

Ушбу муаммолар келиб чиқиш сабаблари, адвокатлар фаолиятида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни аниқлаш мақсадида жорий 27 март куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят суди, прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар бошқармаси ва адвокатлар палатаси раҳбарияти иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти ташкил қилинди.

Тадбир савол жавобларга бой бўлиб, унда соҳа фаолияти юзасидан қизғин муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда юқоридаги муаммоларни бартараф қилиш ва адвокатура институти янада ривожлантиришга оид таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди. 

Андижон вилоят адлия бошқармаси