Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вакант бўлган Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив иш юритувчиси вазифасига 2021 йил 16 март куни танлов эълон қилинган. Танловга 4 нафар номзодлар томонидан ҳужжатлар топширилиб, 2021 йил 13 апрел куни ўтказилган танловда иштирок этган 4 нафар номзоднинг 1 нафари суҳбат босқичида иштирок этиб, номзод Б.Алижонов суҳбат натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан юқорисини (89 балл, 59.3%) тўплаганлиги сабабли Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив иш юритувчиси вазифасига тавсия қилинди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказининг вакант бўлган марказ бошлиғи ҳамда етакчи юрисконсульти лавозимларига 2021 йил 20 март куни берган эълони бўйича марказ етакчи юристконсульти лавозимига 5 нафар номзодлар томонидан ҳужжат топширилиб, 2021 йил 13 апрель куни ўтказилган танловнинг тест босқичидан ўта олмаганликлари сабабли сухбат босқичида иштирок этмадилар.