Янгиликлар
27
❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар!
2021 йил 29 апрель куни соат 10:00 да Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорликда Матбуот анжумани ўтказмоқда.
Унда Андижон вилояти Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарма раҳбарияти ва мутасаддиларининг ахборотлари тингланади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6166-сон фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумотлар берилади.
Матбуот анжуманига вилоятдаги барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер, веб-сайт админлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари таклиф этилади.
Маълумот учун:
+998 (97) 775-24-94
Манзил: Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 122-уй.
(Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси биноси, 3-қават).