Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

«Е-qaror» электрон тизими бўйича Андижонда ўқув амалий семинар ташкил қилинди.



Айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ кўмагида Андижон вилоятида ҳокимларнинг барча қарорлари электрон рақамли имзо, яъни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинадиган бўлди.

Жорий йил 6 май куни вилоят ҳокимлигида «Е-qaror» онлайн дастуридан фойдаланиш бўйича ташкил этилган ўқув-семинари ҳам фойдали жиҳатлари билан аҳамиятлидир. Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Азизов бошчилигида бўлиб ўтган мазкур ўқув семинар Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва мутасадди давлат идоралари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, модераторлари иштирок этиб, мазкур электрон дастурдан фойдаланиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар ҳамда «E-qaror» электрон дастурининг имкониятлари билан танишиб чиқдилар.