Янгиликлар
10
Андижонда адвокатура сохасини янада ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди.
2021 йил 8 май куни "Андижон юридик" техникумида ўтказилган семинарда Андижон вилоят суди раиси Т.Мелибоев, Маъмурий ишлар бўйича судидан Д.Халилов ҳамда А.Шералиев, Иқтисодий ишлар бўйича суддан Ш.Мирзаев, Фуқаролик ишлари бўйича суддан Ж.Абдусаттаров, Андижон вилоят адлия бошқармасидан Д.Юлдашевлар ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди.
Семинарда адвокатура сохасини ривожлантиришда учраётган тўсиқлар, муаммолар ва таклифлар муҳокама этилиб, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро ташкилотлар вакиллари АҚШ юристлари билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда адвокатура институти мустақиллигини ошириш, бу борадаги халқаро тажриба, суд процессида прокурор ва адвокатнинг тенглиги каби бир қатор масалаларни атрофлича муҳокама этдилар.
Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари адвокатура институтининг тубдан мустаҳкамланиши, янада фаоллашуви, жиноят, фуқаролик ва хўжалик масалаларига оид тергов ҳамда судлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш гаровига айланди.