Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Андижонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда юридик хизматлар фаолиятини ташкил қилишда қонун ҳужжатларига риоя қилинишини аҳволини ўрганиш юзасидан семинар бўлиб ўтди


Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Андижон вилоятининг барча ҳудудларида бўлдилар.

Ишги гуруҳ аъзолари томонидан Адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда юридик хизматлар фаолиятини ташкил қилишда қонун ҳужжатларига риоя қилинишини аҳволи ўрганилди ҳамда
«E-qaror» электрон тизимини ишга тушириш масалалари бўйича амалий ўқув семинарлари ташкил қилинди.

Бугун ушбу ўрганишларнинг якуний ҳулосаларига ҳамда «E-qaror» электрон тизимида қарор қабул қилиниши тартибларини тушунтиришга бағишланган ўқув семинар ташкил қилинди.

Тадбир қизиқарли, мунозараларга бой бўлди. Семинарга туман ҳокимликларининг барча юридик хизмат ходимлари ва бошқа масъул ходимлари жалб қилиниб, ўз фаолиятидаги камчиликлар, маҳаллий ҳокимият қарорлари ва фармойишларини қабул қилинишидаги қонун бузилишлари, норматив тусдаги қарорларни аниқлашдаги камчиликлар кенг муҳокама қилиниб, тадбир иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM МЧЖ масъул ходими томонидан барча туман ҳокимликларининг барча масъул ходимлари ва туман (шаҳар) адлия бўлим бошлиқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 218-сон Қарори ижроси юзасидан «E-qaror» электрон тизимида ишлаш тартиби батафсил тушунтириб ўтилди.