Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ННТлар вакиллари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсиялари мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.


Жорий йилнинг 20 май куни  Андижон вилоят адлия бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ННТлар вакиллари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсиялари мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда адлия бошқармасининг Нодавлат-нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи, Департаментнинг вилоят бошқармаси бўлими бошлиғи ҳамда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиқлари томонидан мавзу юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Семинар давомида  иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди.