Янгиликлар
Андижон вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.
Анъанага кўра, Адлия бошқармаси жамоа орасидан энг яхши ходимни аниқлаб, рағбатлантириб бормоқда. Бошқарма тизимда 2021 йил май ойининг “энг яхши ходими” дея Андижон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ғуломжонов Шохрухмирзо Азизбек ўғли топилди.
Ш. Ғуломжонов иш фаолиятини 2020 йилда Андижон шаҳар адлия бўлимида катта маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.
2021 йил Андижон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ҳамда бугунги кунда ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Ғуломжонов Шохрухмирзо Азизбек ўғлини ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.