Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ВА ТИЗИМ ХОДИМЛАРИГА ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари шахсий таркиб ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом мазмун-маҳиятини тушунтириш ҳамда ушбу электрон тизимда ишлаш тартиби юзасидан манзилли тарғибот тадбири ташкил этилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига хафта давомида қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.