Янгиликлар
"Интеллектуал мулк ҳимояси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Бугун, Балиқчи туманида Андижон вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси маркази, Балиқчи туман ҳокимлиги, Бош вазирнинг тумандаги тадбиркорлар мурожаатлари бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда туманда фаолият кўрсатиб келаётган йирик тадбиркорлик субъектлари иштирокида "Интеллектуал мулк ҳимояси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги "ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги ПҚ-4965-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, Товар ва хизмат кўрсатиш белгилари, Брендлар, Контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, келгусида ўрганиш учун юритувга олинди.