Янгиликлар
“Адлия - депутатга кўмакдош” лойиҳаси доирасида депутатлар билан учрашув ташкил этилди.
Бўстон туман адлия бўлими томонидан “Адлия депутатга кўмакдош” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши котибиятида Халқ демократик партияси туман кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди.
Ўтказилган мазкур учрашувда депуптатларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармоннинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди, шунингдек мазкур фармоннинг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан тайёрланган флаер ва буклетлар барча депутатларга амалиётда фойдаланиш тақдим этилди.
Шунингдек, учрашув доирасида аҳоли муаммолари билан ишлаш юзасидан депутатлар билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олиниб, туман адлия бўлими томонидан бу борада доимий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилинди.