Янгиликлар
Юридик марказ ходимлари тарғибот тадбирларида
Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан тасдиқланган режалари асосида жойларга чиққан ҳолда меҳнат жамоаларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ҳамда ички локал ҳужжатлари билан ишловчи ходимларга ҳужжатларни шакллантириш ва юридик техника қоидалари асосида ишлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 24 июнь куни туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъул ходимларига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти, шунингдек, иш фаолияти давомида шахсий таркиб, хизмат сафари, меҳнат таътиллари, умумий масалаларга оид буйруқлар, шартномавий ҳуқуқий муносабатларга оид ва бошқа юридик тусдаги ҳамда иш юритув соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда расмийлаштириш ҳамда “E-Huquqshunos” электрон тизими орқали иш юритиш тартиби, ички ҳужжатлар билан ишлаш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлари, гендер тенглиги, аёллар бандлигини таъминлаш, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш юзасидан тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.
Бундай тадбирларни ўтказиш Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларини қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда мажбуриятларини тўлақонли англаб олишларига, ўзларини бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласида қонун ҳужжатларига асосан талаб қилишлари, энг асосийси ҳалол ва виждонан фаолият юритишларига замин яратади.