Янгиликлар
Жойларда сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда
Бўстон туман адлия бўлими томонидан Андижон вилоят адлия бошқармасининг “Тарғибот тадбирлари режаси”га асосан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида "Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер" шиори остида сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги оид ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш мақсадида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 24 ва 25 июнь кунлари туман халқ таълим бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва туман давлат архивларида барча ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига доир мавзулар бўйича учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Шунингдек, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида “Сайлов ҳуқуқшуноси” бурчакларини ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, туман ХТБ ва “Пиллакор”, “Гузар” ҳамда “Маъориф” МФЙларда “Сайлов ҳуқуқшуноси” бурчаклари ташкил этилди.
Бўстон туман адлия бўлими ва тарғибот гуруҳлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-25 июнь кунлари тумандаги “Пиллакор”, “Гузар” ва “Маъориф” МФЙларда уйма-уй юрган ҳолда фуқароларга ҳамда туманда турли соҳа йўналишида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини, сайлов қонунчилигидаги сўнги ўзгаришлар, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар тушунтирилиб, мавзуга оид флаер ва бошқа тарғибот материалларини тарқатилди.
Бундан ташқари туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни “Андижон” радиоси ва “Адолат минбари” рукни остида кўрсатувларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари” мавзусида чиқишлар қилинди.
Шунингдек, сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари каби маълумотлар бўйича Адлия вазирлиги томонидан юборилган инфографика ва бошқа тарғибот материалларини “telegram”, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали доимий равишда эълон қилиниб борилмоқда.