Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

“Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак берилди


Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг кундалик ҳаётда қийнаб келаётган турли соҳалардаги муаммоларини аниқлаш ва уларга ҳуқуқий ечим топиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 июнь куни Бўстон туман маданият марказида сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган мазкур сайёр қабулда Бўстон туман адлия бўлими, Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди, Халқ детутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ИИБ ва тегишли идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Хотин-қизларнинг асосан, уй-жой, моддий ёрдам олиш, пенсия ва нафақалар, алимент масалалари, Ўзбекистон Рсепубликаси фуқаролигини расмийлаштириш ва фуқаролик паспортини олиш тартиби, никоҳни расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш, судларга алимент, никоҳни бекор қилиш бўйича даъво аризалар тақдим этиш каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, туман адлия бўлими томонидан 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда иш юритувга қабул қилиниб, мурожаатда сўралган масалалар юзасидан муаллифларга жавоб хатлари юборилиши таъминланди.
Шунингдек, қабул давомида ажрим ёқасига келиб қолган 12 нафардан ортиқ ёш оилаларнинг муаммолари тингланиб, уларга амалий, ҳуқуқий, психологик томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ушбу оилаларни яраштиришга эришилди.