Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган сўнг марказ ходимлари ўртача ойлик маоши қай даражада бўлади?


2021 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак.

1. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган сўнг марказ ходимлари ўртача ойлик маоши қай даражада бўлади?

Марказлар ташкил этилган сўнг марказ раҳбарининг ойлик маоши 5 млн 32 минг, бош юрисконсультнинг ойлик маоши эса 4 млн 839 минг сўмни ташкил этади.

2. Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари қандай?

Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

· юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – давлат ташкилотлари) фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

· давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

· давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги

· ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

· давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

· давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

3. Марказлар ва ташкилотлар ўртасида ҳужжат алмашинуви қай тарзда амалга оширилади?

Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизматлар “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

4. “E-huquqshunos” электрон тизими қандай имкониятларга эга?

“E-huquqshunos” электрон тизими қуйидаги имкониятларга эга:

· электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш;

· электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш;

· Марказларнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш;

· электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш;

· давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда юбориш;

· тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали алмашиш;

· давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш;

· юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга нисбатан ўтказиладиган текширишларда масофавий тарзда иштирок этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

· Марказлар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва уларга асослантирилган жавоблар юборишда иштирок этиш.

5. Юридик хизмат марказлари кимга бўйсанади?

Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими