Янгиликлар
Ўтказилган танлов натижаллари юзасидан маълумот
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вакант бўлган бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига, Булоқбоши, Избоскан ҳамда Олтинкўл туман адлия бўлимлари етакчи маслаҳатчиси лавозимига 2021 йил 10 июнь куни танлов эълон қилинган. Танловга жами
9 нафар номзодлар томонидан ҳужжатлар топширилиб, 2021 йил 30 июнь куни ўтказилган танловда иштирок этган 8 нафар номзоднинг 6 нафари суҳбат босқичида иштирок этиб, номзодлар А.Рахмонов, М.Мухаммедов ҳамда О.Aнваровлар суҳбат натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан юқорисини тўплаганликлари сабабли улар қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди:
1. А.Рахмонов (96 балл, 80 %) - Булоқбоши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси;
2. М.Мухаммедов (80 балл, 66,6 %) - Хўжаобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси;
3. О.Анваров (80 балл, 66,6 %) - Избоскан туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига тавсия этилдилар.