Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинган бироқ, ҳисоб-китоблари унутилган



Бўстон тумани адлия бўлимига Бўстон тумани “Гузар” МФЙ, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Қ.А “Андижон сув таъминоти” МЧЖ Бўстон туман филиалида 2021 йил 5 апрель кунидан ўз аризасига асосан "Кадрлар бўйича инспектор" вазифасидан озод этилганлигини, бироқ ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб пуллари берилмаганлигидан норози бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.

 

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, “Андижон сув таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти рахбарининг 2021 йил 5 апрель кунги буйруғига асосан фуқаро Қ.А билан тузилган меҳнат шартномаси ўз ташаббусига кўра бекор қилинган бўлсада, бироқ иш берувчи томонидан мурожаатни ўрганиш кунига қадар (икки ярим ойдан буён) фуқаронинг иш ҳақиси тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмасдан тўланмай келинганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ масъул ходимлари юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 99, 110, 154–моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарори талабларига риоя қилинмаган.
Жорий йилнинг 28 июнь куни туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро А.Қорабоевага тўланмай келинган иш ҳақи “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилиши таъминланди. 


Бундан ташқари, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаркатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига жорий йилнинг 5 июль куни таклиф юборилди.