Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Миллий гвардия ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.


Андижон вилоят адлия бошқармасининг ҳабар беришича жорий йилнинг 21 июнь куни “Соядаги сиёсатчилар” телеграм каналида “Адлия вазирлиги киритган тақдимнома тақдири нима бўлди?” сарлавҳаси остида Адлия вазирлиги томонидан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилганлиги, бироқ натижаси маълум қилинмаганлиги ҳақидаги мақола жойланган(https://t.me/Djiyanov/791).

Айтиш жоизи, мазкур тақдимномалар ижроси ўз вақтида таъминланган ва айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.

Хусусан, адлия органлари томонидан Миллий гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш бошқармасига киритилган тақдимнома ижроси юзасидан масъул шахсларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра қонун ҳужжатларини бузилишида айбдор бўлган 2 нафар ходимларга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Худди шунингдек, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига киритилган тақдимнома ижроси ҳам ўз вақтида таъминланиб, келгусида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини олдини-олиш, Кенгаш йиғилишини ўтказишда тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда Кенгашнинг намунавий Регламенти талабларига қатъий амал қилиниши бўйича зарурий чоралар кўрилган.