Янгиликлар
05
Андижон вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.
А.Хасанов адлия органларидаги иш фаолиятини 2018 йилда Хўжаобод туман адлия бўлимида етакчи маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.
2021 йил бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ҳамда бугунги кунда ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Хасанов Алишер Боходир ўғлини ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.