Янгиликлар
05
Кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- ариза;
- бизнес-режа,
- тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
- учинчи шахс кафиллиги;
- суғурта полислари;
- кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги;
- қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.