Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

"Фермерга мадад" акцияси доирасида фермерлар билан учрашув ўтказилди.




Шаҳрихон туман адлия бўлими.

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, Шаҳрихон туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудидаги "Сегаза" массивида фаолият олиб бораётган фермер ҳўжаликларининг раҳбарлари билан жойларига борган ҳолда учрашувлар ташкил этилди.


Шаҳрихон туман адлия бўлими

Учрашув давомида массив фермерларига ҳозирги вақтда Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Фермерга мадад" акцияси бўйича маълумот, фермерларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, уларнинг ҳуқуқлари ва фермер хўжалиги фаолияти кафолатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.



Жумладан, фермер хўжаликлари раҳбари ва масъул ходимларига дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонундаги мавжуд ҳуқуқлари, мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тушинтиришлар берилди.



Шунингдек, учрашув давомида массив фермерларигаакция бўйича тайёрланган флаерлар тарқатилди.