Янгиликлар
Андижонда навбатдаги оммавий қабуллар ташкил этилмоқда.
Оммавий қабуллар мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми ҳисобланади. Шундай экан ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахслар қабулларини давлат органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шундай, оммавий қабулларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Андижон вилоятида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун 7 июль куни Андижон тумани ҳокимлиги ҳовлисида Андижон, Олтинкўл, Избоскан ва Паҳтаобод туман фуқаролари учун оммавий қабул ўтказилди.
Қабулда Вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам фуқаролар мурожаати тингланиб, керакли ҳуқуқий тушунтиришлар, маслаҳатлар бериб борилмоқда.