Янгиликлар
Маданият бўлими ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди
Ўқув курси давомида маданият бўлими ходимларига дастлаб соҳа фаолиятига доир қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари таништириб ўтилди, шундан сўнг ходимларга модуль бўйича мурожаатлар билан ишлаш, меҳнат қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларнинг аҳамияти ҳамда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тарғибот материаллари (слайд, буклет ва флаерлар)дан фойдаланган ҳолда тушунтирилди.
Шунингдек, тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига адлия бўлими ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериб ўтилди.