Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан “Матбуот анжумани” ташкил қилинди.


Жорий йилнинг 8 июль куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open justice”) дастурига мувофиқ вилоят Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси биноси мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.


Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган пандемия шароитида карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда ушбу анжуманда барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер, веб-сайт админлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари жалб этилди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад вилоят адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари, улар орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш, шунингдек, уларни адлия органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш уларнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

Ўтказилган тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Бозаров олиб бориб дастлаб анжуман иштирокчиларига
вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллиги даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамда адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Сўнг, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими А.Хасанов томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони мазмун моҳияти ва аҳамияти тушунтириб ўтилди.


Анжуман анча қизғин тарзда давом этиб, савол жавобларга бой бўлди. ОАВ вакиллар, блогер ва журналистлар томонидан берилган саволларига Вилоят Прокуратураси, адлия бошқармаси ва Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъул ҳодимлари томонидан жавоблар ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, батафсил маълумотлар берилди.


Андижон вилоят адлия адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими