Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Андижонда навбатдаги оммавий қабул Қўрғонтепа туманида ташкил этилди.


Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр ва оммавий қабуллар ташкил этилиб келмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йил 7-9 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Андижон вилоятида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.


Бугун 9 июль куни Қўрғонтепа тумани Сайилгоҳ дам олиш масканида Қўрғонтепа ва Хонобод шаҳар фуқаролари учун оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда Вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам фуқаролар мурожаати тингланиб, керакли ҳуқуқий тушунтиришлар, маслаҳатлар бериб борилмоқда.