Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Пахтаободда 62 нафар ўқитувчидан тиббий кўрикдан ўтиш учун пул талаб қилинган



Пахтаобод туманидаги умумтаълим мактабларининг 62 нафар ўқитувчилари тиббий кўрикдан ўтиши кераклиги, бироқ тиббиёт муассасалари тиббий кўрик учун пул талаб қилаётганлигини билдириб, бўлимимизга шикоят билан мурожаат қилди.
Аниқланишича, туман халқ таълим бўлими томонидан халқ таълими тасарруфидаги 6, 11, 20, 22, 26, 31, 34 38, 39, ва 41 сонли умумтаълим мактаблари педагоглари белгиланган тартибда пул ўтказиб берилсагина кўрикдан ўтказилиши тегишли ташкилотлар томонидан маълум қилинган.
Ваҳоланки, “Таълим тўғрисида”ги Қонунда педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш, давлат бошқаруви органларига ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш вазифаси юклатилган. Бироқ ҳозирга қадар соғлиқни сақлаш тизимидаги тегишли ҳужжатлар “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирилмаган. Бу эса Конституциямизга ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга зид.
Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиб, умумтаълим мактаблари педагог-ходимларининг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқлари поймол бўлганлиги аниқланди.
Ушбу низони судгача ҳал этиш чоралари натижа бермаганлигини инобатга олиб, 62 нафар педагог ходимнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини тиклаш максадида бўлимимиз томонидан маъмурий ишлар бўйича Андижон туманлараро судига туман тиббиёт бирлашмасининг бепул тиббий кўрикдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ҳаракатини ноқонуний деб топиш ҳамда тумандаги 62 нафар педагог ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига мажбурият юклаш тўғрисида ариза киритилган эди.
2021 йил 14 июлда ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, педагог ходимлар бепул тиббий кўрикдан ўтадиган бўлди.

Ғофуржон СОЛОМОВ,
Пахтаобод тумани адлия бўлими бошлиғи

http://hudud24.uz/pahtaobodda-62-nafar-okituvchidan-tibbiy-korikdan-otish-uchun-pul-talab-kilingan/