Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Энди “Андижон музқаймоғи” йўқ!



“Андижон музқаймоғи” тез суратларда ҳалқ орасида машҳур бўлиб,  республикамизнинг барча ҳудудларига етиб борди ва ўзининг ноодатий таъми билан харидорларнинг ишончига кирди. Аммо шу кунларда қаерга қараманг асл “Андижон музқаймоғи”нинг контрафакт турлари кўпайиб, кўчаларда гуёки самолёт орқали Андижондан олиб келинган деган ёлғон маълумот билан сотилмоқда.

Дарҳақиқат, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ҳатто Қорақалпоғистонда ҳам ҳақиқий “Андижон музқаймоғи” сингари унинг сифатсиз турлари тарқалиб улгурди. Бу эса маҳсулот эгасининг тадбиркорлик фаолиятига жиддий зиён етказди. Натижада “Андижон музқаймоғи”нинг эгаси яъни тадбиркор Ҳ.Мадрахимов ўз брендини ҳимоя қилиш учун Интеллектуал мулк агентлигига келди.

«Андижон музқаймоғи»ни ўзгартирган ҳолда “Анжан музқаймоғи” товар белгисини тезкор экспертиза орқали рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширди ҳамда унга Агентлик томонидан гувоҳнома тақдим этилди.

Энди халқ севиб истеъмол қилаётган ушбу музқаймоқ “Анжан музқаймоғи” брендига айланди. Демак келгусида кимда-ким ушбу бренд номи билан музқаймоқ ишлаб чиқарса қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Биринчидан, товар номини муҳофазалаш орқали тадбиркорлар ўз маҳсулотларидан бошқаларнинг рухсатсиз фойдаланиши ҳамда сохта ёки контрафакт нусхалари пайдо бўлишидан ҳимоя қилса, иккинчидан, брендни ривожлантириш орқали товарнинг қиймати ошади, қўшимча даромад олишига ва ўз фаолиятини янада кенгайтиришига сабаб бўлади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Агентлик бу каби маҳаллий брендларнинг ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва брендларнинг контрафакт нусхалари  кўпайишига қарши жадал кураш олиб боради ҳамда уларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайди.