Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлияни кўмаги билан ўн бир йиллик муаммо бир ойда ўз ечимини топди.



Болага оталик белгиланди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланди

Пахтаобод туман адлия бўлими томонидан адлия органлари томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Ватаним тақдирименинг тақдирим” шиори остида ноанъанавий (янги изланишлар,таҳлиллар ўтказиш) тарзда кундалик вазифа ва топшириқлардан ташқари, ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган, фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриб бориш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан “Халқ қабулхоналарида ҳуқуқий ечими топилмаган мурожаатлар қолмайди” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш орқали аҳолини қийнаб келаётган,узоқ вақт давомида ўз ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар аниқланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Пахтаобод туман Обод МФЙ Мирза-Улуғбек кўчасида яшовчи Холдарова Мохичехра Рахмонжоновна мурожаат қилиб, 2009 йилда Қиргизистон Республикаси фуқароси Мирзаев Хайрулла билан шарий никоҳ асосида оила курганлигини, 2010 йил 27 февраль куни ундан ўғил фарзанд кўрганлигини, турмуш ўртоғи 2010 йилда Ўзбекистонда бўлмаганлиги сабабли фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани Пахтаобод тумани ФХДЁ бўлимида ёлғиз она тартибда Холдаров Мухаммаддиёр Хайрулло ўғли деб олганлиги, 2021 йил 6 январь куни турмуш ўртоғи Мирзаев Хайрулла Пахтаобод туманида автоавария туфайли вафот этганлиги сабабли фарзандига оталик белгилашда  сарсон бўлаётганлиги аниқланди.

Мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди ва 2021 йил 24 май куни адлия бўлими томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғрисида ариза Избоскан туманлараро судига киритилди.

Ариза 2021 йил 24 июнь куни мазмунан кўриб чиқилиб М.Холдарованинг ўғли Холдаров Мухаммаддиёр Хайрулло ўғлига оталик белгиланди.



Мухаммаддиёрга оталик белгиланди ва унга қонунчиликга асосан боқувчисини йўқотганлик пенсия тайинлаш имқони пайдо бўлди.


Пахтаобод тумани адлия бўлими