Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича манзилли тарғибот тадбирлари (семинар, давра суҳбатлари ) ўтказилди


Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари бўлмиш тез тиббий ёрдам марказларида, туғруқхоналарда, перинатал марказларида тарғибот тадбирлари, хусусан, семинар ва давра сухбатлари ўтказилди.


Шунингдек, Булоқбоши туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда уларнинг Маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ёрдамчи инспекторлари иштирокида мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва амалга оширилган ўзгаришлар тарғибот материллари (слайд, буклет ва флаерлар)дан фойдаланган ҳолда тушунтирилди.




Ўтказилган мазкур семинарлар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига берилган жавоблар орқали маълумотларга эга бўлдилар.