Янгиликлар
11 йил давомида ҳал этилмаган мурожаат адлия аралашуви билан ўз ечимини топди
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида Андижон вилоят перинатал маркази ва Бўстон туман ФҲДЁ бўлимларига фуқаро Я.Т нинг 2010 йил 21 март куни туғилган ўғил жинсли фарзандинга туғилиши қайд этилган ёки этилмаганганлиги ҳолати юзасидан сўров хати юборилиб, унга кўра Андижон вилоят перинатал марказининг 1-доялик бўлимининг туғруқларни қайд қилиш журналида №1473-сон билан қайд қилинганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, юқоридаги маълумотга асосан жорий йилнинг 23 июль куни Бўстон туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаро Я.Т нинг 11 ёшли фарзанди Ш.Т га туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб, фуқаронинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.