Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

23 нафар ходимларнинг 64.033.637 сўм иш ҳақиларини ундириш юзасидан судга ариза киритилди



Бўстон туман адлия бўлими

Бўстон туман адлия бўлимига 2021 йил 30 июнь куни “ Тоза ҳудуд” ДУК Бўстон туман филиалида ишловчи 23 нафар ишчи ходимларга “Андижон вилояти Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ойлик иш иш ҳақилари тўланмай келинаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризалари келиб тушди.


Бўстон туман адлия бўлими

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Андижон вилояти Тоза ҳудуд” ДУК томонидан жорий йилнинг 15 июль кунига қадар филиалдаги 23 нафар фуқаролар меҳнат фаолияти учун ҳисобланган жами 64.033.637 сўм ойлик иш ҳақи ўрганиш кунига қадар тўлаб  берилмаганлиги аниқланди.


Бўстон туман адлия бўлими

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимчачора тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарорининг 3-бандида, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгарлиги белгиланган.


Бўстон туман адлия бўлими

Бўлим томонидан мазкур мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 23 нафар фуқароларнинг манфаатини кўзлаб жорий йилнинг 15 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига суд буйруғи чиқаришликни сўраб, ариза киритилиши таъминланди.
Бундан ташқари юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 июль куни “Тоза ҳудуд” ДУК мансабдор шахсларининг хатти-ҳаркатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф юборилди.