Янгиликлар
“Ҳокимлик мансабдори жавобгарликка тортилди”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони талабларини бажармаган бош ҳисобчига нисбатан 1.225.000 сўм жарима жазоси қўлланилди.
Марҳамат туманида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони талабларига амал қилиниши ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида хақиқатдан ҳам фуқаронинг лавозим маошига иш ҳақига тенглаштирилган 30 фоиз қўшимча махсус устама тўланмаганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, юқоридаги Фармоннинг 28-банди 2 қисмида “Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва Бюджет ташкилотларининг моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига
30 фоиз қўшимча махсус устама тўлаш жорий этилсин” деб белгиланган.
Ушбу масалада Марҳамат туман ҳокимининг бош ҳисобчиси А.Тухтасинов огоҳлантирилиб, МФЙ ходимининг қўшимча махсус устамаларни тўлаш чораларини кўриши юзасидан кўрсатмалар берилган бўлишига қарамасдан шу кунга қадарли тўланмаган.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 154 ва 161-моддаларидан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли Қарори талаблари бузилиши деб топлилиб, Марҳамат туман ҳокимлиги мансабдор шахс ҳисобланган бош ҳисобчиси А.Тухтасинов томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилганлиги, ушбу ҳаракатлари оқибатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, 1.225.000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.