Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Президент Фармони талабларини бажармаган бош ҳисобчига жарима қўлланди




Марҳамат туманида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида маҳалла фуқаролар йиғинида “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони талабларига амал қилиниши ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида хақиқатан ҳам фуқаронинг лавозим маошига иш ҳақига тенглаштирилган 30 фоиз қўшимча махсус устама тўланмаганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, юқоридаги Фармонда “Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва Бюджет ташкилотларининг моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устама тўлаш жорий этилсин” деб белгиланган.

Ушбу масалада Марҳамат туман ҳокимининг бош ҳисобчиси А.Тухтасинов огоҳлантирилиб, МФЙ ходимининг қўшимча махсус устамаларни тўлаш чораларини кўриши юзасидан кўрсатмалар берилган бўлишига қарамасдан, шу кунга қадар тўланмаган.

Юқоридагиларга асосан, Меҳнат кодекснинг 154 ва 161-моддаларидан келиб чиқиб, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли Қарори талаблари бузилиши деб топилиб, Марҳамат туман ҳокимлиги мансабдор шахс ҳисобланган бош ҳисобчиси А.Тухтасинов томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилганлиги, ушбу ҳаракатлари оқибатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, 1.225.000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.

Муҳаммадбобур Каримов,
Марҳамат туман адлия бўлими бошлиғи