Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Президент Фармони салкам 3 йилдан буён бажарилмаяпти...


Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан бўлим ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февраль “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сон Фармони ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мазкур Фармоннинг 7-бандига кўра 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. 

Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмаси маъсул ходимлари томонидан Фармонда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиғни сақлаш вазирининг 2020 йил 10 декабрдаги 266-сонли буйруғида кўрсатилган талаблар бажарилмаган. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан қўшимча устама ҳақларини тўланиши юзасидан берилган маълумотномасига асосан бирлашманинг (АКТ) масъул бўлган ходими Матисмоилов Камолиддин Козимовичга 2020-2021 йиллар давомида жами 15.921.931 сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар, юқорида кўрсатилган Фармон талабларига зид равишда шу кунга қадар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.




        Шунингдек, юқоридаги Фармон талаблари Булоқбоши туман “Баркамол авлод” болалар мактаби (АКТ) масъул бўлган ходими Ш.Каримовага 2020-2021 йиллар давомида жами 15.568.596 сўм ҳамда (АКТ) мутахассиси С.Қобуловага 2021 йил апрель ойига қадар жами 6.314.580 сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига ариза киритилди.


Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, 3 та ходимга жами 37.805.107 сўм устамалар хисобланмаганлиги маълум бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони бажарилмаётгани кўринади.