Янгиликлар
Балиқчи туман ИИБ ходимлари иштирокида ўқув-семинари ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон фармонида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири сифатида қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, "Республика-вилоят-туман-маҳалла" принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, Балиқчи туман адлия бўлими томонидан мазкур вазифалар ижросидан келиб чиқиб, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти туман ИИБ ходимлари иштирокида ташкил қилинган ўқув-семинари давомида тингловчиларга етказилди.
Жумладан, ходимларга ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилди.
Шунингдек, ўқув-семинар давомида коррупцияга ва одам савдосига қарши кураш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, мазкур соҳаларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида ҳамда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, сайлов компанияси, сайлов қонунчилиги ва Марказий сайлов комиссияси фаолияти юзасидан маълумотлар берилди.
Ўтказилган семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига берилган жавоблар орқали маълумотларга эга бўлдилар.