Янгиликлар
Андижон шаҳрида 700 метр узунликдаги кўприк қурилиши бошланди
Андижон шаҳрида яна бир йирик лойиҳа – Бобур шоҳ кўчасининг икки қисмини боғлайдиган ва Марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган, 700 метр узунликдаги кўприк бунёд этилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида фаоллар билан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган эди.
Бугунги кунда Андижон шаҳар А.Темур шох кўчаси билан Бобур шох кўчалари учун қурилиши режалаштирилаётган "Осма кўприк"нинг ҳимоя ҳудудидаги бузилишга тушган 60 дан ортиқ хонадон мулкдорлари билан очиқ мухокама ўтказиш, компенсация пулларини тўлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги штаби ташкил этилиб, бузилиш (снос) жараёнларини қонунийлигини таъминлаш ва фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш мақсадида Андижон шаҳар адлия бўлими ходимлари, нотариуслар ушбу штабда фаол иш олиб бормоқда.