Янгиликлар
Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасида сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Жойларда сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Жумладан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тизимини янги босқичга кўтариш юзасидан жорий йилнинг 7 август куни Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларига сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Семинарда 100 нафар шахсий таркиби ходимлари иштирок этиб, уларга янги қабул қилинган Сайлов кодекси ҳамда мазкур кодексга киритилган сўнги ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, учрашув давомида Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, кузатувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга қўйилгадиган талаблар, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш, кимлар сайловда иштирок этмаслиги, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов тўғрисида қонунчилигини бузган учун жавобгарлик ҳамда сайлов жараёнида миллий гвардия ходимларининг вазифалари юзасидан тушунтиришлар берилди.