Янгиликлар
Хотин-қизлар соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзоларига ҳуқуқий кўмак берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизлaрни қўллaб-қуввaтлaш, улaрнинг жaмият ҳaётидaги фaол иштирокини тaъминлaш тизимини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Андижон вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан хотин-қизларни тизимли ўқитиш курслари ташкил этилган.
Андижон вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ва имтиёзлардан тўғри фойдаланиш юзасидан мунтазам ҳуқуқий кўмак бериб келинмоқда.
Навбатдаги ўқув курсига Андижон шаҳрининг "Мустақиллик", "Мирпўстин", "Истиқлол", "Ёрбоши" ҳамда "Гумбаз" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи "Аёллар дафтари"га киритлган хотин-қизлар жалб қилинди.
Ўқув курсида иштирок этган аёллар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олиб, махсус сертификатлар билан тақдирландилар.