Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришларни ижрочиларга етказиш юзасидан манзилли тарғибот тадбирлари давом этмоқда...


Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5168-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида"ги 199-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида манзилли тарғибот тадбирларини ташкил қилиш режа-графиги асосида туман ташкилотларида манзилли ўқув семинарлари ташкил қилинмоқда.



Жумладан, бўлим ходимлари томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5168-сон 29.06.2021) мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида ўкув семинар ташкил қилинди.



Ўқув семинар давомида иштирокчиларга мазкур қарор асосида 2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилаётганлиги, давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари ҳақида маълумот берилиб, ташкил қилинаётган юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмалари рўйхати билан таништирилди.



Ўтказилган семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига берилган жавоблар орқали маълумотларга эга бўлдилар.