Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Улуғнор туманидаги давлат органлари,ташкилот ва муассаса ходимларига сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.


Улуғнор туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари, ташкилот ҳамда муассаса ходимларига сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти ва ахамиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлар жорий йилнинг июль ва август ойларида туман Ҳалқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Тиббиёт бирлашмасида, МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтказилди.



Семинар иштирокчиларига янги қабул қилинган Сайлов кодекси ҳамда мазкур кодексга киритилган сўнги ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.



Удуғнор туман адолия бўлими


Шунингдек, семинарлар ва учрашув давомида Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, кузатувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга қўйилгадиган талаблар, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш, кимлар сайловда иштирок этмаслиги, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов тўғрисида қонунчилигини бузган учун жавобгарлик юзасидан тушунтиришлар берилди. Тадбирлар даврида иштироқчиларга мавзуга оида 150 дан зиёд флаер ва инфографиқалар тарқатилди.


Адлия бўлими томонидан жойлада сайлов қонунчилиги юзасидан тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда...