Янгиликлар
16
Янги тайинлов
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бозаров Отабек Шавкатжонович Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Бозаров шу кунга қадар Андижон вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси О.Бозаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.