Янгиликлар
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИЗИМЛИ РАВИШДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, Хонобод шаҳар адлия бўлими бошлиғи Б.Назиров шунингдек шаҳар ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Хошимова ҳамда масъул мутасаддилар биргаликда «Хидирша» МФЙ ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари юзасидан қабул ўтказдилар.
Қабул давомида “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган вақтинчалик тартиб”да белгиланган талабларга мос равишда киритилганлиги ўрганилиб, улардаги тиббиёт, моддий ёрдам, ҳуқуқий масала, болалар нафақаси ва бошқа масалалардаги муаммолари тингланиб, мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганилиб ижросини таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.