Янгиликлар
Адлия ўз ходимларига доим ҳурмат ва эҳтиром кўрсатади.
Адлия бошқармаси биносида 2020 йилнинг июнь ойидан буён Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бозаров Отабек Шавкатжонович жорий йилнинг 16 август куни Адлия вазирининг буйруғи билан Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги, шунингдек, Андижон туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рафиқжон Тошматовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан бошқарма ходимлари ҳамда шаҳар ва туман адлия бўлимлари бошлиқлари иштирокида О.Бозаров ҳамда Р.Тошматовларни янги вазифаларга кузатиш маросими ўтказилди.
Тадбирда адлия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил ва тизимли амалга оширилишида О.Бозаровнинг беқиёс ҳиссаси борлиги, қисқа муддатда бўлсада, раҳбар ўринбосари сифатида кўпчиликнинг меҳрини қозона олганлиги қайд этилди.
Тадбирда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи А.Дадажонов, Андижон шаҳар адлия бўлими бошлиғи О.Гафуров, Пахтаобод туман адлия бўлими бошлиғи Г.Соломовлар Бозаров Отабек Шавкатжонович бошчилигида амалга оширилган ишлар, унинг адлия органлари ривожига қўшган ҳиссаси тарихда зарҳал ҳарфлар билан битилишини айтиб ўтдилар ҳамда ўзларининг ҳурмат-эҳтироми ва эзгу тилакларини билдирдилар.
Шунингдек, адлия бўлимлари ташкил этилганидан буён турли ҳудудларда туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Р.Тошматовга келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар, муваффақиятлар тиладилар.
Тадбир сўнггида Бозаров Отабек Шавкатжонович ҳамда Рафиқжон Тошматовларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.