Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Шаҳрихон туманида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари давом этмоқда.


  Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида яшовчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, бу борада ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маълумотлар базасида Андижон вилоятининг Асака туманида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган 38 446 та, Шаҳрихон туманида — 32 309 та кўчмас мулк объектлари мавжудлиги аниқланди. 



           Карор ижросини таъминлаш мақсадида, туманда туман хокимлиги бошчилигида ишчи гурух ташкил килиниб, унга сектор рахбарлари, Ҳалк депутатлари туман Кенгаши депутатлари, адлия бўлими ходимлари, туман ИИБ профилактика инспекторлари,  худудий МФЙ раислари ва вилоятни бошқа туманларидан 114 нафар кадастр агентлиги ходимлари жалб килинган бўлиб, хозирги кунда туманнинг 17 та МФй худудида фукароларнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаган хонодонларида хатлов ишлари олиб борилмокда, шу кунга кадар 1000 дан ортик хонодонлар хатловдан ўтказилди.