Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Коррупция — мамлакат ривожига таҳдид


Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг август ойида шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларида яъни, Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, тиббиёт бирлашмаси, манадият бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида "Коррупция-мамлакат ривожига таҳдид" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда адлия бўлими ходимлари иштирок этиб, 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириб, ушбу ҳужжатда коррупция атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупцияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлари қайд этилганлигига алохида тўхталди.






Тадбир якунидадавлат органлари ва ташкилотлари ходимларига Адлия вазирлигининг сўнги йилларда вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишда олиб бораётган самарали ишлари ҳақида Антикоррупциявий комплаенс тизими бўйича маълумотлар берилди.