Янгиликлар
Яхши дам - меҳнатга ҳамдам!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимлар ўртасида жамоавий руҳни кучайтириш, мазмунли ва маданий ҳордиқ чиқариш ҳамда Ўзбекистон Ревпубликаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказилишини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-3 сентябрь дам олиш кунлари Андижон вилоят адлия бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирдилар.
Саёҳат давомида ходимлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ‘’Олмос’’ дам олиш масканида бўлиб, ажойиб ҳордиқ чиқардилар.
Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ички туризмни ривожлантириш билан бирга иш самарадорлигини янада ошириш, жамоанинг жипслигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.