Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Булоқбоши туманида маданият бўлими ходимлари 6 ойдан буён моддий рағбатлантиришсиз қолган




“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда адлия органлари доимий равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторинг қилиб бориши белгиланган.

Шунга кўра, адлия бўлими ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент  қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мазкур қарорнинг 11-бандига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ушбу харажатлар учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилган эди:

  • ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар;
  • ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ туман маданият бўлими томонидан 2021 йил 1 январдан мониторинг кунига қадар жами 15 нафар ходимга жами 76.185.000 сўм миқдоридаги озиқ-овқат ва йўлкира тўловлари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги қонунбузилиш холатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.