Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи Андижон вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганмоқда...


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи 2021 йил 6 сентябрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманига ташриф буюриб, туман аҳолиси, тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилотлари ходимлари билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Ишчи гуруҳ Балиқчи туманидаги “Туркистон” ва “Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг тизимли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.




Шу билан бирга, Ишчи гуруҳи туманда ташкил этилган “Жасорат” кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг фаолиятида учраётган муаммолар билан танишди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берди.



Бундан ташқари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида тумандаги
50 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар ҳамда давлат ташкилотлари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув давомида кўтарилган айрим муаммолар назоратга олинди.


Андижон вилоят адлия бошқармаси