Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Тиббиёт ходимларига ҳуқуқий тушунча берилди


Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан давлат органи ва ташкилотларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда давлат органи ва ташкилоти ходимларини ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида олиб бораётган ишларини давом эттириб келмоқдалар.


Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар)ларда кўп тармоқли марказий поликлиника(филиаллар), оилавий поликлиникалар,(филиаллар) ва оилавий шифокорлик пунктлари тиббиёт ва бошқа ходимларининг штат меъёрларига асосан стомотолог шифокорлар штати қисқартирилишини меҳнат қонунчилигига кўра амалга оширилиши, ва бундай ҳолларда технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун бериладиган имтиёзли ҳуқуқ ҳақида тушунча бердилар.


Шунингдек, иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш хусусида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олиши, меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шартлиги, кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилиши ҳақида гапириб ўтилди.

Шу билан бирга ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкинлиги, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши,кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шартлиги,ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли эканликлари тушунтирилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига бериб унга жавоб олдилар.